Ўзбекистон Саудия Арабистонида учинчи “Ҳаж ва умра хизматлари” конференциясида иштирок этди

8-11 январ кунлари Жидда шаҳрида (Саудия Арабистони) Қирол Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ҳомийлигида Ҳаж ва Умра вазирлиги ташаббуси билан “Ҳаж ва умра хизматлари” учинчи халқаро конференцияси ва кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад “Vision 2030” дастурига амал қилган ҳолда зиёратчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг диний-маданий тажрибасини бойитишдан иборат.

Анжуманда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқ Тошбоев ва Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги делегациялар, жумладан, Ўзбекистондан ҳам 80 дан ортиқ давлатдан делегациялар иштирок этмоқда. Зиёратчиларга хизмат кўрсатиш ва инфратузилмани яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазири доктор Тавфик ал-Рабиаҳ зиёратчилар учун шароитларни яхшилаш учун инновацион ечимлар ва технологияларга сармоя киритилишига алоҳида тўхталиб ўтди. Транспорт ва логистика хизматлари ривожланиб, Макка ва Мадина шаҳарлари инфратузилмаси жаҳон стандартларига жавоб беради.

Қайд этилишича, Умра зиёратчиларига умра визаси билан бутун мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш имконияти каби имтиёзлар берилган. Саёҳат қилиш қулайлиги учун виза муддати 90 кунгача оширилди ва 24 соат ичида виза олиш имконини берувчи Нусук электрон виза платформаси жорий этилди.

“Ҳаж ва умра хизматлари” учинчи халқаро конференцияси ва кўргазмаси ўз ишини давом эттириб, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш соҳасида муҳокама ва янги ғояларни жорий этиш учун замин яратмоқда