Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Доминикан Республикаси элчисидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

18-март куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Доминикан Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган (қароргоҳи Москва шаҳрида) Франк Кастелланосни қабул қилди.

ТИВ матбуот хизмати хабар беришича, вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан, уни лавозимга киришиши билан табриклаб, масъулиятли миссиясини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида сиёсий, дипломатик, савдо-сотиқ, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Доминикан ҳамкорлигини фаоллаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Томонлар ўртасида БМТ ва Америка давлатлари ташкилоти доирасидаги ҳамкорликни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.