2024-йилнинг 25-март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов G7 мамлакатлари элчилари билан муҳим учрашув ўтказди.
Ушбу учрашувда Тимоти Смарт (Буюк Британия), Тило Клиннер (Германия), Агостино Пинна (Италия), Алан Ҳамсон (Канада), Жонатан Хеник (Ақш), Аурелия Бушез (Франция), Такаши Ҳатори (Япония) ва Шарлотта Адриан( Европа Иттифоқи).
Учрашувда савдо тўсиқларини бартараф этиш, янги ишлаб чиқариш ва таъминот занжирларини яратиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳимлиги таъкидланди.
Қўшма лойиҳаларга сармоя жалб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳаракатлар Ўзбекистон ва Катта еттилик мамлакатлари ўртасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли муносабатларни ривожлантиришга қаратилган.
Бундай учрашувлар турли соҳалардаги ўзаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада такомиллаштириш йўлида муҳим қадам бўлмоқда.