Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Беларуссия элчиси билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Белоруссиянинг Ўзбекистондаги элчиси Леонид Маринич билан учрашди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, учрашувда томонлар икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ва икки давлатнинг халқаро ташкилотлар доирасидаги ўзаро ҳамкорлигининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашдилар.

Мазкур ташриф Белоруссия ва Ўзбекистон ўртасидаги дипломатик муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлди.