Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ва Европа Иттифоқи вакили ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Бугун, 9-март куни Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала билан учрашиб, амалга оширилган тадбирлар натижалари ҳамда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилди.

Музокаралар доирасида томонлар 2022-йилда олий ва юқори даражада ўтказилган икки томонлама ва минтақалараро тадбирлар якунларини муҳокама қилдилар, деб хабар беради ТИВ.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорликни барча йуналишларда янада мустаҳкамлаш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув чоғида Бахтиёр Саидов ва Тери Хакала Ўзбекистон билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани тезроқ имзолаш учун биргаликда чора-тадбирлар кўришга тайёр эканликларини тасдиқладилар.