Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари дунёдаги зиддиятларни бартараф этиш йўллари ҳақида гапирди

Ўзбекистон Республикаси Украинадаги вазиятдан хавотирда ва зўравонликка чек қўйиш, барча муаммоларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори.

Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов маълум қилди.

“Биз жуда хавотирдамиз. Бу ҳақда кўп гапиришимиз мумкин. Аммо, дунёнинг кўплаб одамлари сингари, биз зўравонлик тўхтатилишини ва барча муаммолар сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этилишини истаймиз”, — деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, Туркия ҳукуматининг таклифига биноан жорий йилнинг 10-13 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Анталия шаҳрида бўлиб ўтаётган иккинчи дипломатик форумда иштирок этмоқда.

ТИВ раҳбари “Афғонистон: янги воқеликларни қандай енгиш керак?” панел сессиясида сўзга чиқиб, Ўзбекистоннинг қўшни давлатда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатиш, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш борасидаги саъй-ҳаракатлари ҳақида форум иштирокчиларига маълумот берди, ва инсонпарварлик инқирозининг олдини олиш мақсадида мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш керак.

Бундан ташқари, форум доирасида “Янги Осиё: барқарор минтақавий ўсиш учун” мавзусида “давра суҳбати” ўтказилди, унда Абдулазиз Комилов Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий йуналишлари ва эришилган натижалари ҳақида гапирди, шулардан асосий устувор йўналиш Марказий Осиё.

Ўзбекистон Республикаси Украинадаги вазиятдан хавотирда ва зўравонликка чек қўйиш, барча муаммоларни сиёсий ва дипломатик йўллар билан ҳал этиш тарафдори.

“Халқаро ва минтақавий миқёсда кузатилаётган сиёсий ва дипломатик тенденциялар ҳақида гапирар экан, вазир фақат оқилона муросага асосланган дипломатия барча томонлар манфаатларини бирдек қондириши мумкинлигини таъкидлади”, — дейилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 26 феврал куни Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Ўзбекистон Россия-Украина можаросида мувозанатли, нейтрал позицияни эгаллашини айтган эди.

«Ўзбекистон бу масалада нейтрал позицияни эгаллашини алоҳида таъкидламоқчиман. Мамлакатимиз Россия ва Украина билан анъанавий равишда яқин, дўстона муносабатларга эга. Биз бепоён минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлашдан манфаатдормиз. Барча баҳсли масалалар ва пайдо бўладиган келишмовчиликлар фақат халқаро ҳуқуқ асосида ҳал қилиниши керак «, деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.