Ўзбекистон ТИВ Ямандаги ўт очишни тўхтатишни олқишлади

ТИВ дан Ўзбекистон Республикаси Яманда икки ойлик сулҳ ва ўт очишни тўхтатишни эълон қилинишини олқишлаши ҳақида расмий хабар олинди.

Бу сулҳ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти воситачилигида амалга оширилди. ТИВ эълон қилган хабарда урушаётган томонларнинг ихтилофни мулоқот ва дипломатия йўли билан ҳал қилишга чақируви ҳақида сўз боради.

«Биз ўйлаймизки, ҳарбий ҳаракатларга вақтинчалик мораторий, шунингдек, ушбу мамлакатда қонун устуворлигини қатъий қўллаб-қувватлаш қарори Яманда кенг қамровли тинчлик ва барқарорликни ўрнатиш йўлида муросаларни топиш учун зарур шарт-шароитларни яратади. Биз барча урушаётган томонларни ихтилофни диалог ва дипломатия йўли билан ҳал қилиш учун ўзини тутиш ва сиёсий ирода кўрсатишга чақирамиз», — дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида.