Ўзбекистон Президенти мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш имкониятларини кўриб чиқди.
Давлат раҳбарининг Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Стратегик ривожланиш агентлиги фаолиятига бағишланган йиғилишида мутасадди идоралар ушбу масалани муҳокама қилди, дея хабар бермоқда президент матбуот хизмати.
Мазкур ташаббусни амалга ошириш мақсадида тадбир давомида ҳар бир туманда лойиҳа гуруҳлари ва холдинг компанияларини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тақдимоти ўтказилди. Шавкат Мирзиёев лойиҳа гуруҳи мутахассисларини тайёрлаш ягона тизим ва методика бўйича амалга оширилишини таъкидлади.
Шунингдек, йиғилиш иштирокчилари экспорт масалаларини атрофлича таҳлил қилди. Учрашувда Ўзбекистон раҳбари саноатни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратди, уни ривожлантириш учун қўшимча имкониятлардан фойдаланиш режалаштирилган.
Таъкидланишича, 2022-йилда ҳукумат 9,5 миллиард доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, 282 та йирик ва 9 мингдан ортиқ ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш ниятида. Бундан ташқари, экспорт ҳажмини 14 миллиард долларга етказиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2020-йилда мамлакат экспорти ҳажми 9 миллиард долларни ташкил этган бўлса, 2021-йилда бу кўрсаткич 12 миллиард долларга етди.
Ўтган йилнинг сентабр ойида Россия Ўзбекистонга республиканинг Жаҳон савдо ташкилотига кириши масалаларида эксперт ёрдамини кўрсатишга тайёрлигини билдирган эди. Бу ҳақда Тошкентда иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Россия ҳукуматлараро комиссияси (ҲҲК) ҳамраислари – Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Сардор Умурзоқов ва Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ўртасида бўлиб ўтган музокаралар доирасида ма’лум бўлди.