Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи ҳарбий ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Беларусга келди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи генерал-майор Шуҳрат Халмуҳамедов Беларусда расмий ташриф билан бўлиб турибди.

Podrobno.uz мухбири томонидан олинган маълумотларга кўра, Ўзбекистон мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи расмий ташриф доирасида Минск шаҳрига келди.

Беларус Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати генерал-майор Шуҳрат Ҳалмуҳамедовнинг келгани ва у билан Беларус Бош штаб бошлиғи, мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Виктор Гулевич ўртасида музокаралар ўтказилгани ҳақида хабар берди.

Музокаралар чоғида икки томонлама ҳарбий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, уни ҳар икки томонни қизиқтирган соҳаларда янада ривожлантириш йўллари белгилаб олинди.

Ташриф дастурига кўра, Ўзбекистон ҳарбий делегацияси раҳбари ва Беларус Республикаси Қуролли Кучлари раҳбарияти ўртасида учрашувлар, ҳарбий қисмларга ташрифлар режалаштирилган.

Ушбу ташриф Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги ҳарбий соҳадаги икки томонлама ҳамкорликнинг давоми бўлиб, Беларус Президенти Александр Лукашенконинг ўтган ой Ўзбекистонга расмий ташрифидан сўнг фаоллашиб, турли соҳаларда 14 ҳамкорлик шартномаси имзоланди.