Ўзбекистон Қуролли Кучлари Қирғизистон ҳарбий делегациясини қабул қилди

Ўзбекистонга ташриф буюрган генерал-майор Эрлис Тердикбоев Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида генерал-майор Шуҳрат Халмуҳамедов билан учрашди.

Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистон олий ҳарбий таълим муассасаларида Қирғизистон Республикаси ҳарбий кадрларини тайёрлашни ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

Фахрий меҳмонлар генерал-маёр Шуҳрат Халмуҳамедов ҳамроҳлигида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташриф буюрди. Академия бошлиғи, полковник Бобур Шаёқубов меҳмонларни олий таълим муассасаси фаолияти билан яқиндан таништирди.

«Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясига ташрифим бугун имзоланган ҳамкорлик шартномаси учун жуда муҳим. Чунки, вилоятимиздаги етакчи олий таълим муассасасида яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиш ўз ичига олган асосий вазифалардан биридир. Мамлакатларимиз мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янги босқичининг бошланиши айнан шу таълим муассасаси билан боғлиқлиги алоҳида аҳамиятга эга”, — деди генерал-майор Эрлис Тердикбоев.

Генерал-майор Эрлис Тердикбоевнинг мамлакатимизга ташрифи уч кун давом этади.