Ўзбекистон ва АҚШ стратегик шерикликни ривожлантириш ниятида

Бугун, 29-ноябр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фурқат Сидиқов ва АҚШнинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Джонатан Девид Ханник ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар беради ТИВ матбуот хизмати.

Қабул чоғида икки давлат ўртасидаги муносабатларни, айниқса, стратегик шериклик соҳасидаги муносабатларнинг бугунги ҳолати ва янада ривожлантириш истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар фаол ва конструктив сиёсий мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Хусусан, савдо, сармоя, инновациялар, қишлоқ хўжалиги, энергетика каби соҳаларда алоқаларни йулга қўйиш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.

Шунингдек, режалаштирилган тадбирларнинг ташкилий ва мазмунли масалалари, жумладан, мамлакатларимиз ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг навбатдаги йиғилиши ҳам шулар жумласидандир.

Элчи Ўзбекистонга молиявий ва техник ёрдам кўрсатиш ва пандемияга қарши курашда ёрдам беришда давом этиш истагида бўлган АҚШ маъмуриятининг позитсиясини билдирди.

Масалан, “C5+1” формати доирасида минтақавий ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Дипломатлар Афғонистондаги вазият юзасидан ҳам фикр алмашган. АҚШ элчиси мамлакатимизнинг афғон халқига кўмаклашиш, шунингдек, Афғонистон билан боғлиқ инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

Қабулда элчидан ташқари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ўзбекистондаги миссияси директори Мишел Мередит ҳам иштирок этди.