Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Ғайрат Фозилов Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Лео Докерти билан видеоконференция режимида учрашув ўтказди ва унда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
2022-йил декабр ойида икки томонлама сиёсий маслаҳатлашувлар чоғида тузилган келишувларни амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Учрашувда, шунингдек, икки томонлама савдо-иқтисодий, сармоявий, маданий-гуманитар ва бошқа турдаги алоқаларни янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон-Буюк Британия муносабатларини ривожлантириш бўйича фаол саъй-ҳаракатларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.