Ўзбекистон ва Финляндия Омбудсман институтлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтирмоқда

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова Хелсинки университети ҳузуридаги Қонун устуворлиги маркази директори Туя Бракс, Финляндия адлия канцлери ўринбосари Микко Пуумалайнен ва Хелсинки университети Қонун устуворлиги маркази профессори Сакари Меландер билан учрашди. Бу ҳақда Омбудсман матбуот хизмати хабар бермоқда.

Йиғилишда фуқароларнинг жазони ижро этиш муассасалари фаолиятини мониторинг қилиш, қийноқларнинг олдини олишга қаратилган мурожаатларини кўриб чиқиш, фуқаролик жамияти ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди.

Хелсинки университети қошидаги Қонун устуворлиги маркази директори Туйя Бракс марказ ўз ижобий тажрибасини ривожлантириш йўлидан бораётган мамлакатларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатишини таъкидлади. Асосий ҳамкорлардан бири сифатида Ўзбекистон алоҳида қайд этилди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Финляндия Омбудсман институтлари ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди.