Ўзбекистон ва Франция парламентлараро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Франция Сенати ҳузуридаги «Франция-Марказий Осиё» гуруҳининг парламентлараро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Учрашув онлайн тарзда бўлиб ўтди.

Томонларнинг делегатсияларига Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Садиқ Сафоев ва «Франция-Марказий Осиё» гуруҳи раиси Эрве Морей раҳбарлик қилдилар.

Парлмент юқори палатаси маълум қилишича, музокаралар чоғида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида янада ривожланаётган икки томонлама парламентлараро ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги муносабатлар сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Франция сенаторлари таъкидлаганидек, парламентлараро мулоқот мамлакатлар ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашга, Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги савдо-иқтисодий, сайёҳлик ва маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади.

Учрашув натижасида томонлар тизимли мулоқотни давом эттиришга, парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлашга келишиб олди.