Ўзбекистон ва Хитой ўртасида энергетика ва савдо соҳасида имзоланган шартномалар

Ўзбекистонда Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ҳудудлари ўртасида энергетика ва савдо соҳасида икки томонлама шартномаларни имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги кўмагида ташкил этилди.

Маросимда Ўзбекистондан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирликлари ҳамда Тошкент ва Жиззах вилоятлари ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда Хитой Халқ Республикаси вилоятлари икки мамлакатнинг йирик компаниялари раҳбарлари, шунингдек, 40 дан ортиқ вакиллар иштирок этди.

Маърузачилар ўзларининг табрик сўзларида Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги сармоявий, саноат ва савдо ҳамкорлиги истиқболларига ишонч билдирдилар.

Томонлар қатор меморандумлар, жумладан, Навоий ва Фарғона вилоятларида қуёш электр станцияларини қуриш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Бундан ташқари, савдо-сотиқ, қайта тикланадиган энергетика соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумлар ҳамда Тошкент вилояти ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном раёни ўртасида шериклик муносабатларини йўлга қўйиш бўйича келишувлар имзоланди.

Тадбир доирасида ўзаро тақдимотлар бўлиб ўтди, унда иштирокчилар ҳар икки ҳудуднинг сармоявий салоҳияти билан танишишлари мумкин эди.

Маросим якунида томонлар ишонч ва шерикликка асосланган ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш, шунингдек, ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорликни фаоллаштириш истагини билдирди.