Ўзбекистон ва Хитой ўртасида қўшма университет ва илмий тадқиқот институти ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди

Ўзбекистон ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида қўшма университет ва илмий-тадқиқот институти ташкил этиш тўғрисида шартнома имзоланди.

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов ва Хитой Фанлар академияси Шинжон Экология ва география институти бир гуруҳ олимлари ўртасидаги учрашувда келишувларга эришилган.

Музокаралар давомида томонлар Оролбўйи халқаро инновацион маркази доирасида Шинжон Экология ва география институти билан қўшма лойиҳани амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилдилар.

Лойиҳа қуёш панеллари томонидан ишлаб чиқариладиган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда қуёш панеллари остида галофитлар ва тузга чидамли ўсимликлар этиштиришни ўз ичига олади.

Чўл ҳудудларида яшил қопламалар яратилиши қум бўронлари пайдо бўлишининг олдини олишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Шунингдек, Сирдарё вилоятида экология, қишлоқ хўжалиги, сув муаммолари ва ирригатсия соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланувчи Ўзбекистон-Хитой қўшма институтларини ташкил этишга келишиб олинди.

Музокаралардан сўнг Хитой томони вазир Иброҳим Абдураҳмоновни август ойида Урумчи шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро форумга таклиф қилди.