Ўзбекистон ва Эрон нефт-газ соҳасида қўшма ҳамкорликни кўриб чиқмоқда

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳи Эрон нефт компаниялари вакиллари билан қатор музокаралар ўтказди.

Хусусан, Эрон (National Iranian Oil company, NIOC) ташқи алоқалар бўйича директори Муҳаммад Муҳаммади-поур билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида Ўзбекистонга нефт ва газ хомашёсини етказиб бериш ва уни биргаликда қайта ишлашга қаратилган инвеститсия лойиҳаларини маҳаллийлаштириш ва амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди.

Шундан сўнг Миллий нефт-кимё компаниясида (National Petrochemical Company, NPC) ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Ҳусайн Алимурод билан учрашув бўлиб ўтди.

Компания Ўзбекистон компаниялари томонидан нефт-кимё соҳасида ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифни илгари сурди, бунинг учун 7 та лойиҳа таклифи тайёрланди. Бу лойиҳалар метанол, аммиак, пропилен ва полипропилен ишлаб чиқаришни ўз ичига олади.