Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилдилар

Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан телефон орқали мулоқот қилди.

5-ноябр куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди, деб хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, транспорт-коммуникация соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик, хусусан, пойтахтлар ўртасида ҳаво қатновини тиклаш масалалари кўриб чиқилди.

Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудида қўшма маданий-гуманитар тадбирларни мунтазам ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.

Президентлар минтақавий ҳамкорликнинг энг муҳим жиҳатлари, жумладан Туркий кенгашнинг бўлажак саммити кун тартиби юзасидан ҳам фикр алмашдилар. Олий даражадаги учрашувлар жадвали кўриб чиқилди.