Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат раҳбарлари музокара ўтказди

Қозоғистон ва Ўзбекистон бош вазирлари мамлакатлар ўртасидаги стратегик шериклик истиқболларини муҳокама қилдилар.

Кеча Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ўзининг янги ҳамкасби, Қозогʻистон ҳукуматининг янги тайинланган раҳбари Алихон Смаилов билан телефон орқали мулоқот қилди, дея хабар бермоқда Қозоғистон бош вазирининг расмий ахборот манбаси.

Арипов уни ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклади, шундан сўнг ҳукумат раҳбарлари стратегик шериклик масалаларини муҳокама қилишга ўтиб, уни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама форматда қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдирдилар. Қозоғистоннинг янги бош вазири аввал эришилган келишувларни амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади:

“Қозоғистон ҳукумати қардош Ўзбекистон Республикаси билан стратегик шерикликни чуқурлаштиришга қатъий содиқ қолади. Олдин эришилган келишувларни амалга оширишга аҳд қилдик. Ишончим комилки, икки томонлама ҳамкорлик кун тартиби доирасида белгиланган режалар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан амалга оширилади”.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо алоқалари Марказий Осиё минтақасида энг ривожлангани бўлиб, Марказий Осиёдаги барча савдо айланмасининг 70% ни ташкил қилади. Унинг суръатлари ўсиб бормоқда, шунинг учун фақат ўтган йилнинг ўзида товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 30% га ошди.