Ўзбекистон ва Россия маданий алоқаларни мустаҳкамлайди

Мақсад мамлакатлар ўртасидаги маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашдан иборат бўлган Ўзбекистон ва Россия ўртасида икки томонлама меморандум имзоланди.

Учрашув давомида, шунингдек, Санкт-Петербург аудиторияси учун «Саккизта халқнинг саксон саккизта эртаги» ва «Саккиз халқнинг чексиз донолиги» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази ШҲТга аъзо давлатлардаги шерик ташкилотлари билан маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашда давом этмоқда.

Яқинда Санкт-Петербургда ШҲТнинг Ўзбекистондаги жамоат дипломатияси маркази ва Петербургнинг «М.Ю Лермонтов номидаги туманлараро марказлаштирилган кутубхона тизими» давлат бюджет муассасаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди, унинг таркибига Нева шаҳридаги 14 та йирик кутубхоналар киради.

ШҲТ Маркази ва Лермонтовка ўртасидаги алоқалар 2019 йилда, Россиянинг шимолий пойтахтида ўзбек халқининг фашизм устидан умумий ғалабага қўшган ҳиссаси тўғрисида «Халқ хотираси муқаддас» деб номланган фотокўргазма ташкил этилганида ўрнатилди.

Ушбу меморандум ўзаро манфаатли алоқаларни ҳар томонлама мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган янада кенг кўламли тадбирлар учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Учрашув давомида, шунингдек, Санкт-Петербург аудиторияси учун «Саккизта халқнинг саксон саккизта эртаги» ва «Саккиз халқнинг чексиз донолиги» китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Китоблар ШҲТ Маркази томонидан нашр этилган бўлиб, унда оғзаки фолклорнинг энг қадимий ва машҳур ҳикматлари: ШҲТга аъзо саккиз мамлакат: Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг эртаклари, мақоллари ва афсоналари келтирилган.

Санкт-Петербургга ташрифи давомида ШҲТ Маркази вакили V Халқаро «Добровидение-2020» халқ қўшиқлари фестивалининг фахрий меҳмони сифатида иштирок этди.

Пандемия сабабли карантин чекловлари туфайли бир қатор мамлакатларнинг ижодий жамоалари ушбу фестивалда иштирок эта олмадилар.

Шунингдек, Санкт-Петербург Қонунчилик Ассамблеяси ташқи алоқалар бўлими бошлиғи Наргис Агамовна Ахадова ва Санкт-Петербург маъмурияти ташқи алоқалар қўмитасининг МДҲ давлатлари бўлими бошлиғи Мудрова Татяна Геннадевна билан музокаралар ўтказилди.

Биргаликда тадбирлар, кўргазмалар, онлайн-семинарлар ўтказиш, шунингдек, Россиянинг Шимолий пойтахтида режалаштирилган тадбирларда ўзбек ижодий жамоалари ва илмий тўгаракларнинг иштироки масалалари кўриб чиқилди.