Ўзбекистон ва Тожикистон чегараларни очишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Тожикистон қуруқлик чегараларини очиш масаласини муҳокама қилдилар.
26-феврал куни Тожикистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Хусрав Нозири Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Фарход Арзиев билан видеоконференцалоқа орқали музокаралар ўтказди.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги тожик-ўзбек ҳамкорлигининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.

Дипломатлар, шунингдек, икки мамлакатнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ўзаро алоқалари тўғрисида фикр алмашдилар.

Асиа-Плус хабарига кўра, бугун Тошкент ва Душанбеда икки давлат чегарасида ўтган йилнинг март ойида коронавирус инфекцияси тарқалиши сабабли ёпилган эр участкаларини очиш масаласи ҳам фаол муҳокама қилинмоқда.

Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги қуруқлик чегаралари Наврўз байрами учун очиқ бўлиши мумкин.

«Айни пайтда томонлар икки давлат фуқаролари учун чегарадан ўтиш қоидалари қандай бўлиши ва учинчи давлат фуқаролари ўтишига рухсат берилиши тўғрисида баҳслашмоқда», дейилади баёнотда.