Ўзбекистон ва Туркия ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида келишиб олдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Халқаро шартномаларни тасдиқлаш тўғрисидаги» фармонни имзолади.

Фармон билан Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ҳукуматлари ўртасида ҳарбий-молиявий ҳамкорлик тўғрисидаги битимни ва 2020 йил 27 октябрда Тошкент шаҳрида имзоланган молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги Протоколни тасдиқлади.

Ушбу халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг Вазирлар Маҳкамаси ва тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятларини бажарилишини таъминлайди.

Мудофаа вазирлиги ушбу халқаро шартномаларни амалга ошириш учун масъул орган сифатида белгиланди.

Ташқи ишлар вазирлигига Туркия томонига ушбу халқаро шартномаларнинг кучга кириши учун зарур бўлган ички процедураларнинг Ўзбекистон томонидан бажарилиши тўғрисида тегишли билдиришнома юбориш топширилди.