Ўзбекистон ва Туркия президентлари стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги баёнотни имзоладилар

Туркия ва Ўзбекистон меҳнат ва фуқароларни иш билан таъминлаш, суд экспертизаси, қурилиш, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олди.

Музокаралар якунида Шавкат Мирзиёев ва Режеп Тайип Эрдоғон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг иккинчи йиғилиши якунлари бўйича Қўшма баёнотни имзоладилар. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати сайтида айтилади.

Шунингдек, икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари даражасида кўп қиррали Ўзбекистон-Туркия ҳамкорлигини янада кенгайтиришни назарда тутувчи 9 та ҳужжат имзоланди.
Шу жумладан:
– Имтиёзли савдо шартномаси;
– Давлат чегаралари орқали товарлар ва транспорт воситаларини олиб ўтиш тўғрисида олдиндан маълумот алмашиш тўғрисидаги баённома;
– меҳнат ва бандлик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми;
– суд экспертизаси соҳасида ҳамкорлик меморандуми;


– қурилиш соҳасида ўзаро англашув меморандуми;
– Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида 2022-2023 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси;
– Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Туркиянинг Анадолу агентлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва бошқалар.