Ўзбекистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди

Ўзбекистон ҳукумати матбуот хизматининг хабар беришича, бугун, 2021 йил 26-май куни Ўзбекистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди, унда келгусидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

2021 йилнинг 26 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашди.

Музокаралар чоғида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт-транзит, сув хўжалиги, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон-Туркманистон муносабатларининиг бугунги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболлари, ҳудулараро алоқаларни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди. Томонларнинг халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлиги юзасидан фикр алмашилди.