Ўзбекистонда 2022-йилнинг январ-сентябр ойлари давомида 704,9 миллиард сўм бюджет маблағлари ноқонуний ва бошқа мақсадларда сарфланган.
Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида ма’лум бўлди.
Давлат молиявий назорат инспекцияси томонидан жорий йилнинг 9 ойи давомида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 704,9 миллиард сўм бюджет маблағлари ноқонуний ва бошқа мақсадларда сарфланган. Жумладан, халқ таълими тизимида 47 миллиард сўм, соғлиқни сақлаш соҳасида 30 миллиард сўм, мактабгача таълим тизимида 7 миллиард сўм, Маданият вазирлигида 5,5 миллиард сўмлик кредитлар белгиланган.
Қолаверса, тугалланмаган ишлар “тугалланди” деб ҳисобот бериш, ўрнатилмаган ускуналарни субсидиялар билан роʻйхатга олиш йули билан катта бюджет маблагʻлари исроф қилинган.
Депутатларнинг фикрича, ҳар бир вазирлик ва идорада ташкил этилган ички аудит бўлими томонидан хавф-хатарларни аниқлаш ва олдини олиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва доимий мониторинг олиб бориш бўйича ишлар тўғри йулга қўйилмаган. Натижада бюджет маблағларини ўзлаштириш ёки ноқонуний сарфлаш ҳолатлари йил сайин ортиб бормоқда.
Шу муносабат билан депутатлар вазирлик ва идораларнинг ички аудит департаменти фаолиятини қайта кўриб чиқиш, унинг ходимларини малакасини ошириш, салоҳиятини ошириш ва назорат ишларини мувофиқлаштириш бўйича ўз таклифларини билдирди.
Молия вазири Тимур Ишметов парламентдаги чиқиши чоғида келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш учун вазирликларда ички аудит тизимлари такомиллаштирилишини айтди.