Ўзбекистонда ҳафталик брифингларни ўтказиш тўхтатилади

Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати мамлакатда вақтинча ҳар ҳафта брифинг ўтказилмаслигини маълум қилди. Маълум қилинишича, бу вақтинчалик чора.

«Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига сайлов кампаниясининг фаол босқичи бошланганлиги муносабати билан, матбуот котибининг ҳар ҳафталик брифинглари сайлов кампанияси тугагунга қадар вақтинча тўхтатилади», — деди матбуот хизмати раҳбари, Шерзод Асадов Телеграмдаги расмий канали орқали.

Унинг сўзларига кўра, давлат раҳбари иштирокида жорий ҳафтага режалаштирилган тадбирлар ҳақидаги маълумотлар Телеграм каналида ва ижтимоий тармоқлардаги расмий манбаларда тақдим этилади.

Аввалроқ, Ўзбекистонда президент сайловида сайловолди ташвиқоти даври бошлангани ҳақида хабар берилган эди.

Қонунга кўра, сайловчиларга текин ёки имтиёзли шартларда товарлар, хизматлар (маълумотлардан ташқари) тақдим этиш ва маблаг ътўлаш билан бирга сайловолди ташвиқотини ўтказиш тақиқланади. Шунингдек, ёлғон маълумот, шунингдек номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни тарқатиш тақиқланади.