Ўзбекистонда дарахтларни кесишга мораторий 4 йилга узайтирилди

Президент Шавкат Мирзиёев қимматбаҳо турларга мансуб дарахтлар ва буталарни кесишга мораторийни 2024 йилгача узайтиришни буюрди.

Давлат раҳбари атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши чоғида шундай буйруқ берди.

Гап 2024 йилгача давлат ўрмон фонди таркибига кирмайдиган ўсимликлар ҳақида кетмоқда. Шу билан бирга, жарима миқдори беш баробар, етказилган зарарни қоплаш миқдори икки баробар оширилади.
Ички ишлар вазирлиги таркибида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун масъул бўлинма пайдо бўлади. Экология полицияси Тошкент ва вилоят марказларида фаолият юритади ва экология соҳасидаги қонунбузарликларга, шу жумладан дарахтларни рухсатсиз кесиш, браконерлик ва чиқиндиларни ноқонуний олиб чиқишга қарши курашиш вазифасининг бажарилиши учун жавобгар бўлади.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг Телеграм каналидаги хабарига кўра, ўтган 6 ойда мораторий туфайли 316 мингта қимматбаҳо дарахт сақланиб қолган. Бироқ, ҳатто кесишни тақиқлаш ҳам 2800 та қимматбаҳо ва 2000 дан кам қимматроқ дарахтларни болтадан қутқара олмади.