Ўзбекистонда давлат хизматчилари меҳнати рағбатлантирилади

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлат хизматчиларига талаб қўйиш билан бирга, уларнинг фаолияти кафолатлари ҳам кучайтирилиши таъкидланди.

Иқтисодиётда хусусий секторнинг иштироки ортиб бориши билан малакали ишчиларга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда. Ушбу рақобат бозорида давлат хизмати ҳам жозибадор бўлиши керак.

“Бир мутахассисни тайёрлаш учун қанча вақт, меҳнат ва маблағ керак?! Қолаверса, давлат хизматчиси чекланган ресурс эканлигини унутмаслигимиз керак”, деди давлат раҳбари.

Шу боис, ходимни унинг тажрибаси, малакаси ва натижаларидан келиб чиққан ҳолда рағбатлантириш тизимини жорий этиш масаласи кўриб чиқилади.