Молия вазири Тимур Ишметов президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари, Олий таълим вазирлиги раҳбари Абдуқодир Тошқулов эса давлат раҳбари маслаҳатчиси ўринбосари бўлди.
Тимур Аминжанович Ишметов Ўзбекистон молия вазири лавозимидан озод этилди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Президентнинг иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, инвестициялар ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Абдуқодир Хамидович Тошқулов Олий ва ўрта таълим вазири лавозимидан озод этилди. У давлат раҳбарининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари бўлди.