Ўзбекистонда конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни қабул қилиш тўхтатилди

1 август куни соат 00:00 дан кейин Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни умумхалқ муҳокамасига қабул қилиш тўхтатилади.

Бу ҳақда конституциявий комиссия матбуот хизмати хабар берди.

«Қонунчилик палатасининг масъул қўмиталари ватандошлардан келиб тушган таклифларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш, шунингдек, қонун лойиҳасини якунлаш бўйича ишларни давом эттиради», — дейилади хабарда.

Еслатиб ўтамиз, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг жорий йил 15 июл куни бўлиб ўтган мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги конституциявий қонун лойиҳасини умумхалқ муҳокамаси муддатини жорий йилнинг 1 августигача узайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.