Ўзбекистонлик дипломат Венгрия Президентига ишонч ёрлиқларини топширди

17-август куни Будапештда Ўзбекистоннинг Венгриядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Абат Файзуллаев қароргоҳи Вена шаҳрида Венгрия Президенти Каталина Новакга ишонч ёрлиқларини топширди.

ТИВ матбуот хизмати хабарига кўра, тантанали маросим Будапештдаги «Сандор Палота» президент саройида бўлиб ўтди, сўнг фахрий қоровул сафининг ташрифи ва Президент қароргоҳи меҳмонлар китобига ёзув киритилиши билан якунланди.

«Қисқа суҳбат чоғида Новак Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида Ўзбекистонда амалга оширилаётган жадал ўзгаришлар ва кенг кўламли ислоҳотлардан юксак хабардорлигини билдирди. Шунингдек, у ўтган йили стратегик шериклик даражасига кўтарилган Ўзбекистон-Венгрия муносабатларининг бугунги динамикасини ижобий баҳолади», — дейилади хабарда.

Венгрия Президенти Венгрия томонининг Ўзбекистон билан ўзаро манфаатли барча соҳаларда дўстлик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга интилишига ишонтирди.