Ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларининг Исроилга жойлашиши осонлашади

2022-йилнинг 25-27-июл кунлари Ўзбекистон ҳукумати меҳнат миграцияси масалалари бўйича делегациясининг Исроилга расмий ташрифи бўлиб ўтди. Бу ҳақда республика ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Ташриф чоғида Ўзбекистон ҳукумати ва Исроил ҳукумати ўртасида ўзбекистонлик ишчиларни Исроил меҳнат бозорининг махсус секторларида вақтинчалик иш билан таъминлаш тўғрисида келишув ва мазкур келишувни амалга ошириш бўйича протокол имзоланди.

Ушбу ҳужжатлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган бўлиб, Ўзбекистон фуқароларининг Исроилда ташкилий, хавфсиз ва қонуний меҳнат қилишлари учун қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.

Айни пайтда Исроилда 10 мингга яқин Ўзбекистон фуқаролари, асосан, кексаларга ғамхўрлик ва ҳомийлик соҳасида меҳнат қилмоқда.