Ўзбекистоннинг БААдаги янги элчиси тайинланди

Абдулазиз Акқулов Ўзбекистоннинг Бирлашган Араб Амирликларидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар у Туризм ва спорт вазири ўринбосари лавозимида ишлаган.

2019-йилнинг феврал ойида Вазирлар Маҳкамасининг собиқ сектор мудири Бахтиёр Иброҳимов Ўзбекистоннинг БААдаги элчиси этиб тайинланган эди.

Эслатиб ўтамиз, 2020-йил феврал ойида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг собиқ раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Оққулов мазкур бошқарма бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган эди. 2021-йил 9-апрелда у Туризм ва спорт вазири ўринбосари этиб тайинланган эди.

Абдулазиз Оққулов 2018 йилнинг ноябр ойида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинланган эди.

2018 йил 22 майда у раис ўринбосари бўлди. 2017-йил январ ойидан туризм соҳасини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келмоқда.

2005-йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2007-йилда шу университетнинг магистратурасини тамомлаган. Мутахассислиги – халқаро туризмни бошқариш. 2006 йилдан буён қўмита аъзоси.