Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киевга қайтди

Бугун, 22 апрелдан бошлаб Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси Киев шаҳридаги фаолиятини одатдагидек давом эттиради.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Қобулжонов маълум қилди.

Саволлар бўлса, ўзбекистонликлар республиканинг Киев, ст. Владимирская, 16, 01901 ёки теленфон орқали +380 44 501 50 00, +380 44 501 41 81 (умумий саволлар), +380 44 501 41 82, +380 44 501 41 83 (консуллик бўлими).

Эслатиб ўтамиз, 14 март куни республиканинг Украинадаги элчихонаси вақтинча Львов шаҳрига кўчирилган эди.