Жаҳон бозорида озиқ-овқат нархлари ошди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) расмий баёнотига кўра, 2022-йилнинг март ойида жаҳонда озиқ-овқат нархлари кескин кўтарилди.

Вазиятга буғдой нархининг кўтарилиши ва сўнгги уч йил ичида жаҳон буғдой експортининг 30% ва маккажўхори 20% ни ташкил этган Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро таъсир кўрсатди.

Бу икки давлат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг асосий мамлакатлари ҳисобланади. 2016/17 йилдан 2020/21 қишлоқ хўжалиги йилигача бўлган даврда уларнинг арпа, буғдой ва маккажўхори етказиб беришдаги умумий улуши мос равишда 19%, 14% ва 4%ни ташкил этди.

Шундай қилиб, дунё дон экспортининг учдан биридан кўпроғи икки давлат ҳиссасига тўғри келади.

Россия ва Украина колза ёғи етказиб бериш бўйича етакчи бўлиб, уларнинг кунгабоқар ёғи бозоридаги улуши 52 фоизни ташкил этади. Бундан ташқари, Россия Федерацияси минерал ўғитлар жаҳон бозорида етакчи ўринни эгаллайди.

«Бугун Россия ва Украинада содир бўлаётган воқеалар вазиятни янада мураккаблаштирмоқда», деди ФАО бош директори Қу Донгю.

Шундай қилиб, унинг фикрига кўра, ишлаб чиқариш занжирлари ва Россия ва Украинадан дон ва мойли ўсимликларни етказиб бериш логистикасидаги муваффақияцизликлар, Россия Федерациясига киритилган экспорт чекловлари билан бирга, дунёдаги озиқ-овқат хавфсизлиги даражасига сезиларли таъсир кўрсатади.

«Биринчи навбатда, бу ғалланинг 30 фоиздан ортиғини Россия ва Украинадан оладиган мамлакатларнинг қарийб 50 фоизида сезилади… бу келгуси йилда ҳам давом этиши мумкин», — дея ФАО бош директорининг сўзларини келтиради.

Март ойида қийматнинг ўсиши бўйича жаҳон рекордлари янгиланди:

буғдой – 19,7%

маккажўхори – 19,1%

ўсимлик мойлари – 23,2%

шакар – 6,7%

гўшт – 4,8%

Ташкилот жорий қишлоқ хўжалиги йилида жаҳонда дон савдоси ҳажми 2020-2021 йиллар даражасидан паст бўлишини тахмин қилмоқда. ФАО таҳлилчилари прогнозларига кўра, Европа Иттифоқи ва Ҳиндистон буғдой экспортини ошириши, Аргентина, Ҳиндистон ва АҚШ эса маккажўхори етказиб беришни кўпайтириши кутилмоқда, бу эса Россия ва Украина экспортининг қисқаришини қисман қоплайди.