Икки автобус тўқнашган ЙТҲга Ўзбекистон ИИББ ходимлари изоҳ беришди.
Департамент матбуот хизматининг хабар беришича, Махтумқули кўчасида Ашхабод боғи ёнида иккита транспорт воситаси тўқнашган. Улар худди шу йуналишда ҳаракат қилишган: 31 ёшли ҳайдовчи бошқараётган «Isuzu» автобуси, 44 ёшли ҳайдовчи бошқараётган «Mercedes-Benz» автобуси.
«Ҳодиса натижасида ҳеч ким жабр кўрмади», дейилади ИИББни изоҳида.
Воқеа содир бўлишининг дастлабки сабаби: иккала ҳайдовчи ҳам тезликни ошириб юборган, натижада улар бошқарувни йуқотиб қўйишган.
Ҳодиса ҳақидаги маълумотлар иккала автобус парки раҳбарияти томонидан кўриб чиқилди, шундан сўнг иккала ходимни жамоат транспорти ҳайдовчиси лавозимидан озод қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди.