23 йилдан бери қидирувда бўлган террорчи Тошкентга олиб келинди

Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати тезкор ходимлари 23 йилдан бери қидирувда бўлган террорчини мамлакатга олиб келди.

Ҳуқуқ-тартибот идораси маълумотларига кўра, у 1999-йилда Тошкентда содир этилган терактларда иштирок этган.

1998-йилда Тошкент вилоятида туғилган 55 ёшли фуқаро Чеченистонда ҳарбий тайёргарликдан ўтган, сўнгра 1999-йил 16-февралда Тошкентда содир этилган терактларда иштирок этган. Шундан сўнг эркак Ўзбекистондан қочиб кетган.

Бундан ташқари, у “Туркистон Исломий Ҳаракати” террорчилик ташкилоти аъзоларини Чеченистонда террорчи Хаттоб томонидан ташкил этилган жангарилар тайёрлаш лагерларига юбориш тизимини ташкил этишда иштирок этган.

2001-йилда сохта ҳужжатлар асосида МДҲ давлатларидан бирининг фуқаролигини олишга ва унинг ҳудудида яширинишга муваффақ бўлган. Шунга қарамай, у Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан хорижий махсус хизматлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.