26 ёшли Spark ҳайдовчиси кекса пиёдани тақиллатиб ўлдирган

Юнусобод туманида кекса одам уриб кетиши билан якунланган ЙТҲ тафсилотлари маълум бўлди.

Бу ҳақда Йул ҳаракати хавфсизлиги давлат инспекцияси хабар берди.

31-октабр куни кечки соат 7:30 лар атрофида Юнусобод туманининг ТКАД участкасида пиёдалар иштирокида ЙТҲ содир бўлди: 26 ёшли Х.Х. бошқарувидаги Спарк русумли автомашина 65 ёшли фуқарони уриб юборди. ТУ

Олинган жароҳатлар натижасида жабрланувчи касалхонага ётқизилиш вақтида вафот этган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан уни уриб юборган ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси (“Йул ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш”) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.