2620 ўзбекистонлик «International Job Organization» ХБА томонидан алданиб қолди

Узоқ вақт давомида Кореяда иш таклиф қилган компания Ўзбекистонда фаолият юритган. Фирибгарликлар натижасида 2620 киши жабр кўрди.

Уларга етказилган зарар миқдори қарийб 18,5 миллиард сўмни ташкил этади. Шу билан бирга, атиги 591 миллион сўм қопланди.

«International Job Organization» ХБА шахсларига қарши қўзғатилган жиноий иш бўйича тергов якунланди. Иш Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судига ўтказилди.

Компания мансабдорлари ноқонуний маблағ йиғиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди вакили хабар берди.

Жиноят иши давомида 2620 фуқаро жабрланувчи деб тан олинди. Уларга етказилган зарар ҳажми 18,484 миллиард сўмни ташкил этади, шундан ҳозиргача атиги 591 миллион сўм қопланган.

Жамият раҳбари, фуқаролиги бўлмаган шахс бўлган Қирғизистонда 1993 йилда туғилган Абдураҳмонов Шерзод Абдулҳамидович шу йилнинг 10 июнида ҳибсга олинган.

ХБА вакиллари фуқароларга уларни Корея Республикаси ва Европа мамлакатларига ишлашга жўнатишга ваъда беришди, мижозлардан 45 миллион сўмгача пул олди ва ушбу маблағларни ўзлаштирган