«Абу Сахий» савдо марказида уяли телефон ўғри қўлга олинди

Оғри Абу Сахий савдо марказида жойлашган дўкондан 25 дона мобил телефонни ўғирлаган.

«14-декабр куни соат 18:30 атрофида номаълум шахс «Абу Сахий» савдо маркази ҳудудида жойлашган дўконлардан бирининг кириш эшиги очиқ қолиб кетганидан фойдаланиб, пештахтадан 25 дона турли маркадаги жами 52,7 млн. сўм турадиган уяли телефонларни ўғирлаб кетган», дейилади ИИВ баёнотида.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар давомида ҳужум қилган шахс аниқланиб, қўлга олинди. У 29 ёшли Хабибилла бўлиб чиқди. Тергов давом этмоқда.