Аёл боласини сотишга урингани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди

Қашқадарёлик қизини 5 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг октябр ойида Сирдарёда қашқадарёлик фуқаро боласи учун пул олаётган вақтда қўлга олинган эди.

Суд жараёнида аёл ўзи Рўзихон деб исм қўйган қизини молиявий қийинчиликлар туфайли сотмоқчи бўлганини тан олди.

Маълум қилинишича, у уйдан чиқиб, нотинч ҳаёт тарзини олиб борган, натижада кичкина Рўзихон дунёга келган. Қиз васийлик органларига топширилди, онаси эса 5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.