Андижон: кўп қаватли уйда портлаш содир бўлди

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 9-декабрга ўтар кечаси соат 01:00 да уйнинг 48-хонадонида ёнғин содир бўлган.

Маълум бўлишича, хонада табиий газ тўпланиб қолган ва уй эгаси чироқни ёқганда, чақнаш ва олов пайдо бўлган.

Уч киши турли даражадаги куйишлар билан касалхонага ётқизилди.

“9-декабр куни соат 01:00 да Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармасига Андижон шаҳридаги Кушариқ массивидаги 24-А уйда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида маълумот келиб тушди. Ёнғин ўчирувчилар соат 01:07 да этиб келишди. 01:10 да ёнғин ўчирилган жой қуршаб олинган, соат 01:16 да ёнғин тўлиқ ўчирилган. Ёнғиннинг асосий сабаби хонада табиий газнинг тўпланиши эди”, – деди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакили Kun.uz мухбирига.

Ёнғин уй эгаси газ тўпланиб қолган хонада чироқни ёқиб юборган.

Ёнғин натижасида 48-хонадоннинг уч нафар фуқароси ҳар хил тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда Андижон прокуратураси томонидан тегишли текширув олиб борилмоқда. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.