Андижон: контрабандачи смартфонларни отда олиб ўтмоқчи бўлди

Андижон вилоятида умумий қиймати 1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган смартфонларни олиб ўтмоқчи бўлган от минган контрабандачи қўлга олинди.

Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Бошқарма маълумотларига кўра, эркак ўзи билан учта сумка олиб юрган. Божхоначилар уларни кўздан кечиришган, натижада тегишли ҳужжатлари бўлмаган 279 дона iPhone, Redmi ва Samsung русумли мобил телефонлари аниқланган.

Ноқонуний смартфонларнинг умумий қиймати 1 миллиард 50 миллион сўмга баҳоланган.

Фото: Божхоначилар эркакдан тегишли ҳужжатлари бўлмаган 279 дона iPhone, Redmi ва Samsung мобил телефонларини аниқладилар.