Андижон шаҳрида ободонлаштириш ходимлари 28 туп дарахтни ноқонуний кесиб ташлашди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан туман ободонлаштириш бўлими масъул шахслари томонидан дарахтларни ноқонуний кесиш факти аниқланди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги хабар берди.

Маълум бўлишича, мутасаддилар Шаҳрихон туманидаги «Қўрғонча» МФЙ ҳудудидан ўтувчи А 373 «Андижон-Тошкент» йўли яқинида рухсатномасиз 28 туп арча тупини кесиб ташлаган.

Ўсимлик дунёси катта зарар кўрганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари вилоят ҳокими назоратига олиниб, ҳуқуқий баҳо бериш учун туман прокуратурасига юборилган.