Андижон шаҳридаги хусусий уйда ёнғин содир бўлди, қурбонлар бор

Андижон вилоятининг «Далварзин» маҳалласида хусусий уй ёниб, уч нафар бола ҳалок бўлди.

Бу ҳақда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар 10 дақиқа ичида воқеа жойига етиб келган. Ёнғинни ўчиришга тўртта ўт ўчириш бригадаси жалб қилинган. Ёнғинни ўчириш вақтида Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан уйдан 5, 13, 15 ёшли болаларнинг куйган жасадлари топилган.

Ёнғин сабаблари аниқланмоқда.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари – штаб бошлиғи полковник Ж.Каримов ва ушбу соҳанинг бошқа масъул раҳбарлари тезда воқеа жойига етиб келди.