Андижон университети 4-қават зинасидан қулаб тушган аёл ҳалок бўлганини тасдиқлади

Андижон университети биносида 4-қаватдан қулаган аёл воқеадан 5 кун ўтиб шифохонада вафот этган.

4 декабр куни Андижон давлат университети (АДУ) тарих факултети биносида 4-қаватдаги зинадан йиқилиб тушган 28 ёшли аёл орадан беш кун ўтиб вафот этди. Бу маʼлумотни университетдаги манба тасдиқлади.

Аввалроқ 2-курс ўқувчиларининг ота-оналари йиғилишига талабалардан бирининг қариндоши келгани хабар қилинганди. Таъмирланаётган бинода зинапоялар тўсиқлари йуқ эди, телефондан фойдаланган аёл беихтиёр қулаб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан С.Ҳаус қурилиш компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 257-моддаси (меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.