Андижон вилоятида норози бемор шифокорга ҳужум қилди

Интернетда Андижон вилоятида қишлоқ врачлик пункти шифокорига ҳужум қилингани ҳақида маълумот тарқалди.

Вилоят ИИБ матбуот хизмати хабарига кўра, воқеа 4-июл куни соат 22:50 атрофида Андижон вилоятида содир бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг сўзларига кўра, Кунжи қишлоғи қишлоқ врачлик пунктида маҳаллий аҳоли шифокорнинг фаолиятидан норози бўлиб, унга ҳужум қилган. Уни калтаклаб, тан жароҳати етказган.

Ҳодиса иштирокчиларининг шахси аллақачон аниқланган бўлиб, юқоридаги факт бўйича терговга қадар текширувлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, суд-тиббий экспертиза тайинланган.