Андижон врачлик пунктида газ портлади, қурбонлар бор

Бугун, 11-феврал куни Андижон вилоятидаги врачлик пунктида газ портлаши содир бўлди, натижада 7 киши жабрланди.

“Портлаш соат 11:30 да Андижон вилоятининг Шаҳрихон тумани ҳудудида жойлашган Қўрақўрпа маҳалласидаги врачлик пунктида содир бўлди. Ҳодиса оқибатида, дастлабки маълумотларга кўра, 7 киши жабрланган”, — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумот ҳозирча олинмаган. Яқин дақиқаларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати вазиятнинг янги тафсилотларини эълон қилади.

Айни дамда воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бошқармаси қутқарувчилари ишламоқда.