Андижонда банк ходимлари банкоматлардан 111 миллион сўм ўғирлашди

Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида банкоматлардан пул ўғирлаган «Халқ банк» филиали ходимлари қўлга олинди.

Банк ходимлари томонидан дастлаб филиал биносида жойлашган банкоматдан 4 миллион 200 минг сўм ўзлаштирилди. Шундан сўнг уларнинг иштаҳаси кескин ошди. Ходимлар «Нефтчилар» маҳалласида жойлашган банкоматдан 41 миллион 800 минг сўм, Ширмонбулок маҳалласида жойлашган банкоматдан 65 миллион сўм пулни ўғирлаб кетишган.

Банк матбуот хизмати хабарига кўра, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Банкоматлардан пул ўғирлашда қанча ходим иштирок этгани аниқланмаган. Бироқ, Ҳулк Банк ҳозирда барча ўғирланган маблағлар тўлиқ қайтарилганини таъкидлади.