Андижонда боғчада фавқулодда ҳолат юз берди – бола ҳалок бўлди

Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати Андижон вилоятидаги боғчалардан бирида фавқулодда ҳолат юз бергани ҳақида хабар берди.

21-апрел куни Олтинкўл туманидаги 31-болалар боғчасида 4 ёшли бола кундузи соат 14:00 дан 15:00 гача тарбияланувчилар уйқусида вафот этди.

Эрталаб текширув ўтказган ҳамширанинг таъкидлашича, болада касаллик белгилари йўқ.

Болалар тушликдан кейин одатдаги вақтда ётишди. Ўлим фақат тарбиячи болаларни уйғотишга келганида аниқланган. Дарҳол тез ёрдам чақирилди. Тиббий кўрик натижаларига кўра, шифокорлар фақат «тушдаги ўлим» деб айтишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари тергов натижалари ҳақида маълумот бериши биланоқ, ушбу ишни назоратга олган Мактабгача таълим вазирлиги тафсилотларни эълон қилади.